Эндокрин тизим касалликлари билан касалланган беморларни субъектив ва объектив текшириш усуллари








Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Эндокрин тизим касалликлари билан касалланган беморларни субъектив ва объектив текшириш усуллари. Қалқонсимон без касалликлари симптоматологияси. Қандли диабет симптоматологияси. Раулова Райхон Пардаевна Ички секреция безларига қуйидагилар киради: гипофиз, қалқонсимон без, қалқонсимон без ёнидаги безлар, меъда ости бези, буйрак усти безлари, эркак ва аёл жинсий безлари, эпифиз, айрисимон без, йўлдош, ҳамда ошқозон-ичак йўлидаги эндокрин ҳужайралар. Ушбу безлар синтезлайдиган маҳсулотлар «гормон» деб номланади. Ички секреция безларининг ташқи секреция безларидан фарқли равишда, чиқарув йўллари бўлмай, улар ўз гормонларини бевосита қонга ажратади. Гормонлар қон билан плазмада эриган ҳолда, плазма оқсиллари билан бириккан ҳолда ташилади. Масалан, қондаги альбуминлар, γ-глобулинлар ва тансферрин каби оқсиллар турли гормонлар билан комплекс ҳосил қилади.