Ген, мутация, генетика касаниклари








Muallif:
Shoda Team
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Инсон геноми бу – ҳужайралар ичида жамланган, ирсиятни белгиловчи материаллар тўплами. Инсон геноми тушинчасини 1920 йил Ганс Винклер киритган ва у организмнинг генлар ва хромасомалар тўплами ҳисобланади. Генетика сўзи 1912 йилда пайдо бўлган ва у биологиянинг алоҳида қисми сифатида қабул қилинган. Ген ДНКнинг алоҳида қисми. Ҳар бир ген инсон танаси қисми ёки белгисига жавобгар: бўйи, кўз ранги ва бошқ. Инсон организмида ўртача 28 000 ген мавжуд. Тананинг битта белгисига бир нечта генлар жавобгар бўлиши мумкин. Масалан: бўй 16та генга боғлиқ. Кўз ранги 2та ген билан бошқарилади, улардан жигар ранг кўз гени доминант. Инсон генетик маълумотлари ДНКда нуклеотидларнинг аниқ тартиб билан жойланишидан иборат. А –-- А Аденин G ---- Г Гуанин С ---- Ц Цитозин Т ---- Т Тимин ДНК ўлчамлари ДНК молекула қалинлиги 2 нм ДНК ҳар бир ўрама узунлиги 3,4 нм Ҳар бир ўрамада 10 жуфт нуклетидлар жойлашган Ҳар бир нуклеотиднинг Ўртача узунлиги 0,34 нм ДНК наслий маълумотларни бир авлоддан кейинги авлодга ўтказади Мутация (лат. mutatio – “ўзгариш” – геном тузилишининг турғ