Кибермаконда диний еътиқод тарғиботининг ижтимоий хавфи








Muallif:
Shahnoza
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Бугунги кунда интернет тармоғи орқали содир этилаётган жиноятлар кўплаб кузатилмоқда. Улар кибермаконда ўзлари учун “ин қуриб” олиб глобал миқёсда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-мафкуравий таҳдидларни вужудга келишига сабабчи бўлмоқда. Кибермакон нима? «Кибермакон» тушунчаси илк маротаба канадалик ёзувчи Уилям Гибсон томонидан 1982 йилда ёзилган ҳикояда қўлланилган. Бу сўз «кибернетика» ва «макон» сўзлари бирлашмасидир. Кибернетика (юн. – бошқариш санъати) – ахборотни қабул қилиш, уни қайта ишлаш ва ўша ахборотдан турли жараёнларни бошқаришда фойдаланиш билан шуғулланувчи фан бўлса, кибермакон эса ахборот узатиш ва қабул қилиш орқали турли жараёнларни бошқариш ва уларга таъсир этиш воситасига айланган майдондир. Кибермакон аъзолари кимлар? Бир вақтнинг ўзида интернет тармоғига уланган фойдаланувчилар жамоаси.