Маъруза 10 Моддалар алмашинуви хасталиклари








Muallif:
Shoda Team
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Маъруза 10 Моддалар алмашинуви хасталиклари профессор Ирискулов Б.У. Қандли диабет ошқозон ости бези фаолиятига боғлиқ ва/ёки боғлиқ бўлмаган равишдаги инсулин етишмаслиги билан белгиланган, барча турдаги моддалар алмашинувининг бузилиши, биринчи навбатда гипергликемия, глюкозурия, полиурия, кетозом билан кечувчи хасталик Қандли диабет турлари I турдаги ҚД ошқозон ости бези β-хужайраларининг аутоиммун жараёнлар воситасида шикастланиши туфайли юзага келувчи инсулин етишмовчилиги. Тарқалиш даражаси — 5-10%. 20 ёшгача бўлган шахсларда кенг тарқалган. II турдаги ҚД аъзо ва тўқималарнинг инсулинга нисбатан резистентлиги ва ошқозон ости бези β-хужайралари дисфункцияси биргаликда ривожланиши туфайли юзага келади. Тарқалиш даражаси — 90-95%. Беморларнинг аксарияти ортиқча вазнга эга. Мазкур турдаги диабет асосан катта ёшдаги шахслар учун хос, аммо сўнгги йилларда ёшлар орасида кенг тарқалмоқда.