Оқсил алмашинуви: Организмдаги ахамияти тўқималарнинг структуравий асоси





Muallif:
Shoda Team
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Маъруза 9 Оқсил алмашинуви патофизиологияси профессор Ирискулов Б.У. Оқсилларнинг организмдаги ахамияти тўқималарнинг структуравий асосиструктурная основа тканевых структур; ферментатив фаоллик; гормонлар, биологик фаол моддалар асоси; аминокислоталар азотсиз қолдиқларининг оксидланиши орқали энергия алмашинувидаги иштироки; сув-электролит алмашинувида иштироки; транспорт функцияси (гемоглобин, транспорт оқсиллари); иммун тизим структуравий асоси. Оқсил алмашинуви босқичлари Оқсиллар гидролизи ва сўрилиши; оқсилларнинг тўқималардаги ассмиляцияси ва диссмиляцияси; аминокислоталарнинг оралиқ алмашинуви; оқсил алмашинуви охирги махсулотларининг хосил бўлиши ва организмдан чиқарилиши. Оқсил алмашинуви кўрсатгичлари умумий оқсил 65-85 г/л; альбуминлар 36-50 г/л; глобулинлар 29-35 г/л. Бир сутка мобайнида 1г/кг оқсил янгиланади. Организмдаги оқсилнинг тўлиқ алмашинув даври130-160 сутка. Оқсил алмашинуви бошқарув механизмлари Нерв: денервировацияланган тўқималар атрофияси, трофик яралари. Гуморал: тироксин нормада оқсиллар катаболизмини стимуллайди (ўсиш даврида, оқсил кириши камайганда оқсил синтнезини, тўқималар ўсишини стимуллаши мумкин, айниқса жигар ва мушакларда). глюкокортикоидлар