Ўпкадан ташқари аъзолар туберкулези (ЎТАТ) о‘rganish








Muallif:
Shoda Team
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
ЎТАТ Ўпкадан ташқари аъзолар туберкулези (ЎТАТ) туберкулез микобактериялари ички аъзоларни эндоген (гематоген, лимфоген) зарарланишидир. ЎТАТ давомийлиги 1 йилдан 30 йилгача ва ундан узоқ вақт давом этиши мумкин. ЎТАТ вақтида аниқлаб, оғир оқибатларни олдини олиниши катта ижтимоий ахамиятга эгадир. Эпидемиология ЎТАТ туберкулез касалликлар орасида 12 - 17 % гача учрайди. Бир йил давомида 100 000 ахоли ичида 3-4та одам касалланади. ЎТАТнинг касалланиши туберкулез билан касалланган қорамол сони кўп бўлган регионларга боғлиқ. Ривожланган мамлакатларда (Австрия, Германия, Швейцария, США, Канада) силнинг умумий шаклларида ЎТАСнинг миқдори 25% дан 50% гачани ташкил этади (Гарбуз А.Е., 1998; Васильев А.В., 2000). Ушбу маълумотлар шундан дарак берадики ЎТАС билан оғриган беморларнинг бир қанчаси аниқланмай қолмоқда, шунингдек МДҲ мамлакатларида ҳам.