Ўсмалар: Патологик жараён ва онкология








Muallif:
Shoda Team
Hujjat ma'lumotlari
Mahsulot tavsifi:
Ўсмалар патологик жараён бўлиб, янги шаклланган тўқиманинг генетик аппаратидаги ўзгаришлар ҳисобига хужайраларни бошқарилиши, ўсиши ва дифференцировкасини бузилиши билан изоҳланади. Ўсмаларни номланиши Ўсмани номлаш учун аъзо ёки тўқима номига ОМА қўшимчаси қўшилади. Мисол, гепатома, фиброма, липома. Хавфли эпителиал табиатли ўсмаларни ифодалашда карцинома, мезенхимал ўсмаларни ифодалашда – саркома ибораси қўлланилади. Ўсма ўсиш жараёни факторлари Қарилик. Географик зоналар ва ташқи мухитнинг таъсири. Ирсият. Сурункали пролифератив ўзгаришлар. Ёшга ва жинсга боғлиқ бўлган тарзда, ракнинг учраши ва ўлим кўрсаткичи. Ракдан ўлим кўрсаткичи (АҚШ, 1998) Ракдан ўлим кўрсаткичи Канцерогенезни молекуляр асослари Онкоген трансформацияда икки синф нормал регулятор генлари томонидан генетик таъсир кўрсатилади: протоонкогенлар-промоторлар (хужайралар ўсиши активаторлари) ва канцеросупрессо